Кривой Рог шаҳрига ракета зарбасидан кейин Ингулец дарёси тошиб кетди (видео)

1 дақиқа ўқиш1.9K
Кривой Рог шаҳрига ракета зарбасидан кейин Ингулец дарёси тошиб кетди (видео)
14 сентябрь куни Россия ҳарбийлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ракета билан зарба берди, деб ёзади Meduza шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкулга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари «шаҳар гидротехник инфратузилмаси объектларидан бири»га зарба берган. У гап айнан қаер ҳақида бораётганига аниқлик киритмаган. Россия ОАВлари ёзишича, Карачунов сув омбори дамбасига ракета отилган. У ерда сониясига 100 кубометр сув сизиб чиқиши кузатилмоқда, дея маълум қилди Украина президенти офиси бошлиғи ўринбосари Кирилл Тимошенко.

Ҳодиса туфайли, Ингулец дарёсида сув сатҳи икки-уч метрга кўтарилган. Шаҳарда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келган, маҳаллий аҳоли дўконлардан ҳамма сувларни сотиб олиб кетишни бошлаган. Ингулец ва Марказий Город туманларида турар жойлар сув остида қолиши хавфи бор. Ушбу туманларда бир қанча кўчаларда яшовчилар эвакуация қилишга чақирилди.

Украина президенти Владимир Зеленский расмий Telegram-каналида Кривой Рогдаги Карачунов сув омборининг вайрон бўлган дамбаси фотосуратларини эълон қилди. «Террорчи мамлакат тинч аҳолига қарши жанг олиб боришда давом этмоқда. Бу сафар — гидротехника иншоотларига ракета зарбалари ва Кривой Рогни сув остида қолдиришга уриниш», — деди Зеленский.
Кривой Рог шаҳрига ракета зарбасидан кейин Ингулец дарёси тошиб кетди (видео)
Россия ҳарбийлари Кривой Рогга қарата саккизта қанотли ракета учирди, деди Кирилл Тимошенко. «Бугун рус қўшинлари ўз қурол-яроғларининг максимал даражадаги қисмини гидротехник иншоотларга йўналтирди. Уларнинг мақсади аниқ — фавқулодда вазиятни юзага келтириш. Одамлар сувсиз қолиши ёки шаҳар сув остига ғарқ бўлиши билан уларнинг иши йўқ», — деди у.

Кирилл Тимошенко қўшимча қилишича, тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Кривой Рог мэри, ўз навбатида, шаҳарда сув таъминоти тиклана бошлаганини маълум қилди.

Россия ва Украинадаги манбалар тахмин қилишича, дамбага зарба бериш орқали, Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг Херсонга қараб кечиб ўтишини секинлаштиришга уринаётган бўлиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?