
Таниқли Француз модели Ислом динини қабул қилганини маълум қилди ва ўзининг янги эътиқодига киришини ҳаётидаги «энг бахтли кун» деб атади.
Франциялик модел ва реалити телевидениеси юлдузи Марине Эл Химер ўтган ҳафта ўзининг Инстаграм саҳифасига муқаддас динни қабул қилгани, Каъба ёнида ибодат қилаётгани ва ҳижоб ўраган суратларни жойлаштирди.
«Айни дамдаги ҳис-ҳаяжонларини сўз билан ифодалай олмайман. Буни ифодалаш учун кучли сўзлар йўқ. Умид қиламанки, бу руҳий томондан менга куч беради ва Маккага қилган саёҳатим мени тўғри йўлга йўналтиради, ИншаАллоҳ», — деди Эл Химер ижтимоий тармоқдаги постида.
Унинг қўшимча қилишича, унинг қарори «жон, юрак ва ақл танлови».
Француз ОАВларининг ёзишича, Эл Химер асли марокашлик отаси ва уларнинг келиб чиқиши ҳақида изланишлар чоғида бу динга қизиқиб қолиши туфайли Ислом динини қабул қилишга қарор қилган. Хабарларга кўра, у Исломни бир неча ой олдин қабул қилган. Аммо оммага энди эълон қилган. Аслида, тўғри ва ҳидоят йўлига қадам босиб— муқаддас динни қабул қилганининг ўзиёқ уни янада машҳур қилди.
Эл Химер яқинда Марокаш фуқаролигини олган.
Эслатиб ўтамиз, модел яқин орада ғарбда Исломни қабул қилган иккинчи машҳур шахс ҳисобланади. Ижтимоий медиа арбоби ва кикбоксинг бўйича собиқ чемпион Эндрю Тейт ҳам ўтган ой Исломни қабул қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар