date

Roblox орқали бошланган севги: Селманинг ҳаёт ҳикояси

Roblox орқали бошланган севги: Селманинг ҳаёт ҳикояси

26 ёшли шифокор Селма Германияда яшаб, ишлаб юрган пайтлари Roblox ўйинида покистонлик 22 ёшли Муҳаммад Акмал билан танишиб қолади.

Беш ойлик мулоқотдан сўнг Муҳаммад унинг қўлини сўрайди. Ҳар икки томон оиласининг розилиги билан Селма бу таклифга кўнади ва севгилиси билан янги ҳаёт бошлаш учун Покистоннинг Манди-Баҳуддин туманидаги кичик қишлоққа кўчиб ўтади.

Покистон қонунларига кўра, мусулмон йигит билан никоҳдан ўтиш учун қиз ҳам мусулмон бўлиши керак эди.

Бироқ бу қонун уларга тўсқинлик қила олмади. Чунки Селма исломий оилада туғилгани сабабли Покистонга келгач, қайтадан ислом динини қабул қилиши шарт бўлмади.

Ҳозирда у турмуш ўртоғи Муҳаммад Акмал билан қишлоқда бахтли ҳаёт кечирмоқда ҳамда маҳаллий муҳитга мослашиш учун урду ва панжоб тилларини фаол ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Roblox орқали бошланган севги: Селманинг ҳаёт ҳикояси