07:12 / 15.11.2022
1 320

АҚШ ва Россия Туркияда ёпиқ музокара ўтказаётган бўлиши мумкин

АҚШ ва Россия Туркияда ёпиқ музокара ўтказаётган бўлиши мумкин
Туркия ОАВлари маълумотига кўра, Россия ва АҚШ Анқарада ёпиқ музокаралар ўтказмоқда. РФ томонига ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин бошчилик қилмоқда.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу масалага изоҳ берар экан, ушбу хабарларни тасдиқламаслигини, аммо инкор ҳам қилмаслигини айтган.

Сўнгги бор Москва ва Вашингтон 10 январь куни Женевада музокаралар ўтказганди. Унда хавфсизлик кафолатлари масалалари муҳокама қилинган.

Ўз навбатида Россия ва Украина дипломатлари икки давлат ўртасидаги мулоқотни тиклаш бўйича янги баёнотлар бермоқда.

Масалан, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко душанба куни Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши Москва учун тўғри келмайдиган шарт эканини айтган. 12 ноябрь куни Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк музокараларни бошлаш учун рус қўшинларини олиб кетишни талаб қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг