20:26 / 04.12.2022
2 117

Макрон Украинага қурол етказиб беришдаги «қизил чизиқлар» ҳақида гапирди

Макрон Украинага қурол етказиб беришдаги «қизил чизиқлар» ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
Франция президенти Эммануэль Макрон Украинага қурол етказиб беришда давом этишини айтиб, кесиб ўтилмайдиган маълум қизил чизиқлар ҳам борлигини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Президентнинг сўзларига кўра, Киевга қуроллар етказиб бериш давом этади, қуроллар ишлаб чиқариш эса тезликда амалга оширилади. Бироқ мамлакат қуйидаги икки «қизиқ чизиққа» риоя қилади.

«Биз ҳеч қачон ўз ҳарбий салоҳиятимизни, армиямизнинг миллий ҳудудни ҳимоя қилиш ва аскарларимиз салоҳиятини заифлаштирмаймиз. Ҳеч қачон», — деди у.

Макрон иккинчи қизил чизиқ Францияни Украинадаги урушга бевосита жалб этиши мумкин бўлган қуролларни етказиб бериш эканини айтди. У Париж бундай қадам қўймаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Макрон Украинага қурол етказиб берилаётганига қарамай, мамлакатда қурол тақчиллиги кузатилмаётганини қайд этди.

«Қуролли кучлар олий бош қўмондони сифатида ишонтириб айтаманки, биз ҳар сафар қурол етказишни, ўз еримиз, муҳим иншоотларимиз ва фуқароларимиз учун барча мудофаа қобилиятимизни сақлаб қолган ҳолда амалга оширамиз», — деди Франция президенти.

Маълумот ўрнида, Франция Россиянинг Украинадаги «агрессив жиноятлари»ни текшириш бўйича махсус трибунал яратиш устида иш бошлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бундан норозилик билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Украинага қурол етказиб беришдаги «қизил чизиқлар» ҳақида гапирди