21:45 / 16.12.2022
2 065

Путин Украинага бостириб кириш Россия иқтисодиётини ўлдиришини билган

Путин Украинага бостириб кириш Россия иқтисодиётини ўлдиришини билган
Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Россиянинг Украинага босқинидан олдин, Россия Сбербанки раҳбари Герман Греф ва Марказий банки раиси Элвира Набиуллина мамлакат президенти Путинни тўхтатиб, урушнинг олдини олишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Банк раҳбарлари шу тариқа Россия иқтисодиётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Улар Ғарб санкцияларининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида ҳам огоҳлантирган. Греф Путинга Украинага бостириб киришнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирувчи 39 саҳифалик тақдимот тайёрлаган. Россия Марказий банки раҳбари ҳам уруш юз берган тақдирда мамлакат иқтисодиёти хавф остида қолиши ҳақида фикр билдирган.

«Бироқ, ҳеч ким Путинни Украинага қилинган ҳужум у ва бутун Россия учун ҳам хато эканлигига ишонтира олмаган. Улар Путин билан учрашувни ташкиллаштирилиш учун етарли даражада жасоратли эди, лекин банк раҳбарлари ўз хабарларини етказа олмади», дейилади хабарда.

Путин Донбассдаги ҳарбий амалиётларни Россия эмас, 2014 йилда Украинада ҳокимият тепасига келган сиёсатчилар бошлаганини айтганди. Президент ядро уруши эҳтимоли ҳақида ҳам гапириб, мазкур таҳдид кучаяётганидан огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинага бостириб кириш Россия иқтисодиётини ўлдиришини билган