29 та бармоқли мушук жаҳон рекордини ўрнатди

29 та бармоқли мушук жаҳон рекордини ўрнатди

АҚШнинг Висконсин штатидаги Эребус Аномали исмли Мейн-кун зотли мушукча 29 та бармоғи билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Оддий мушукларда жами 18 та бармоқ бўлади. Эребусда эса бир панжасида 8 та, қолган учтасида 7 тадан бармоқ бор. Бу ҳолат полидактилия деб аталадиган ирсий хусусият билан боғлиқ.

Эребус шу натижа билан 2002 йилдан бери сақланиб келган 28 та бармоқли рекордни янгилади. Қизиғи, унинг отасида ҳам 24 та бармоқ бўлган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар