СИ ёрдамида миядаги ўсимта илк бор операцияда олиб ташланди

СИ ёрдамида миядаги ўсимта илк бор операцияда олиб ташланди

Буюк Британияда шифокорлар миядаги ўсмани олиб ташлаш операциясида сунъий интеллектдан реал вақтда фойдаланди. Бу технологиянинг тирик бемордаги нейрожарроҳликда биринчи қўлланиши бўлди.

48 ёшли Рис Хиббертнинг гипофиз безида 11 миллиметрлик, саратон бўлмаган ўсма аниқланган. У мияда кўриш асаблари ва муҳим қон томирларига яқин жойлашгани сабабли кўриш қобилиятига хавф туғдирган.

Операция вақтида СИ эндоскоп камерасидан келаётган тасвирни жонли таҳлил қилиб, жарроҳларга муҳим асаблар, қон томирлари ва хавфли ҳудудларни аниқлашда ёрдам берган. Жарроҳ эса барча қарорларни ўзи қабул қилган.

Тизим аввалги юзлаб гипофиз операциялари видеолари асосида ўқитилган. Операциядан сўнг Хиббертнинг кўриши сезиларли даражада яхшилангани хабар қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар