date
views 1 610

Украина разведкаси раҳбари Қримни қайтариб олиш йўллари ҳақида гапирди

Украина разведкаси раҳбари Қримни қайтариб олиш йўллари ҳақида гапирди
Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов украин ОАВларидан интервью бергани хабар қилинмоқда. Разведка ташкилотининг раҳбарининг айрим фикрлари қуйида эълон қилинмоқда.

Яқин келажакда вазиятнинг тубдан ўзгариши кутилмайди. Бунинг бир қанча объектив сабаблари бор. Россия энди боши берк кўчага кириб қолди ва у ҳамон ҳужум қилиш учун «синаб кўрмоқчи» ягона жой бу Бахмут. Улар бу йўналишда катта муваффақиятларга эриша олишмади. Август ойидан бери руслар Бахмут “деярли қўлга олингани”ни тинимсиз гапиришади, ҳозир декабрь ойининг охири”.

Буданов 1991 йилги маъмурий чегараларга (у буни уруш охиридаги биринчи босқич деб атаган) эришиш учун жуда кўп қурол керак, дейди.

Биз йўқотилган барча ҳудудларни қайтариб оламиз. Украина 1991 йил чегараларида тан олинган давлатдир. Бунга рози бўлмаганлар Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери мавжуд бўлган дунё тартиби ва БМТнинг янги асослари билан рози эмас”, деган Украина ҳарбий разведкасининг раҳбари.

Украинанинг Қрим ярим оролини қайтариб олиш ҳақидаги саволга у «Қримни қайтариб олишда ҳам куч, ҳам дипломатия ишлатилади. Лекин кучсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бизнинг аскарлар қўлларида қурол билан у ерга боришади», деб жавоб берган.

Эроннинг Россияга бераётган ёрдами ҳақида сўзлаган Буданов бу кўмак учувчи “мопедлар” билан ниҳоясига етишини айтган. Унинг фикрича, Эрон русларга ракеталар беришга журъат қила олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси раҳбари Қримни қайтариб олиш йўллари ҳақида гапирди