
Саудия Арабистонида яшовчи мусулмонлар ва бу йил Ҳажга боришни истовчилар зиёрат қилиш учун ариза топширишни бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги бугун, 5 январ куни Twitter орқали хабар берди.
Саудияликлар Ҳаж учун аризаларни вазирликнинг сайти (localhaj.haj.gov.sa) орқали топширишлари мумкин.
Хабарга кўра, тасодифий танлов йўли билан маҳаллий зиёратчилар рўйхати шакллантирилади: Ҳажни амалга ошириш учун рухсатномани қўлга киритганлар орасидан кимларга 2023 йилда навбат тегишини онлайн-лотерея тизими аниқлаб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар