
Фото: sabah.com
Туркия полицияси Истанбулда янги йил арафасида теракт уюштиришни режалаштирган «Исломий давлат» (ИД) террорчилик гуруҳининг икки аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда 7 январ куни Sabah газетаси хабар берди.
Гумонланувчилар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. 31 декабр куни, Янги йил байрамига бир неча соат қолганда улар Истанбулнинг Бошоқшеҳир туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан қочишга уринган. Бироқ, полиция шиналарга ўқ узиб, уларнинг машинасини тўхтатган. Ҳозирда эркаклар ҳибсга олинган.
Маълум қилинишича, ушланганлардан бири «Абу Маймуна» лақабли Тожикистон фуқароси К.З.И. бўлиб, қўлбола портловчи моддалар бўйича мутахассис. Аниқланишича, у террорчилик ташкилоти аъзоларини бунга ўргатган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ИШИД фойдасига ташвиқот ишларини олиб борган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар 2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги кўнгилочар марказда уюштирилган терактга ўхшаш ҳодисани режалаштирган. Ўша пайтда 39 киши ҳалок бўлган эди.
Полиция маълумотларига кўра, «Абу Маймуна» ҳибсга олинган. Ўзбекистон фуқаросига нисбатан эса депортация жараёни бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар