22:48 / 13.02.2023
739

Россия разведкаси: АҚШ Россия ва МДҲ давлатларидаги терактлар учун 60 нафар жангарини ёллади

Россия разведкаси: АҚШ Россия ва МДҲ давлатларидаги терактлар учун 60 нафар жангарини ёллади
Фото: AFP
АҚШ разведка идоралари январ ойида 60 нафар жангарини ёллади ва уларни теракт уюштириш учун Сурияда ўқитмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи разведка хизмати (ТРХ) хабар берди.

Қайд қилинишича, терактлар Россия ва МДҲ давлатларида уюштирилиши мумкин. ТРХ ушбу баёнотида «ишончли маълумотларга асослангани» айтилган.

Департаментнинг пресс-релизида айтилишича, террорчиларни ёллаш «Исломий давлат» ва «Ал-Қоида» билан алоқадор гуруҳлардан амалга оширилган. Ҳозирда гўёки ёлланган жангарилар Суриядаги Ат-Танф Америка базасида тезкор тайёргарликдан ўтмоқда. ТРХ маълумотларига кўра, «яхши ҳимояланган объектларга, шу жумладан хорижий дипломатик ваколатхоналарга ҳужумларни режалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда».

«Яқин келажакда жангариларни кичик гуруҳлар таркибида Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудига юбориш режалаштирилган. Уларга дипломатлар, давлат хизматчилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга қарши терактлар тайёрлаш ва амалга ошириш вазифаси юкланган. Америкаликлар режасига кўра, улар халқаро террористик гуруҳлар, жумладан «Ҳизб ут-Таҳрир», «Жамоати Ансоруллоҳ» ва «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати»нинг яширин ячейкалари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар», дейилади ТРХ хабарида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг