Сердар Бердимуҳамедов Баҳрайн қироли билан совға алмашди: Отасининг китоби ва гиламга икки араб оти

1 дақиқа ўқиш516
Сердар Бердимуҳамедов Баҳрайн қироли билан совға алмашди: Отасининг китоби ва гиламга икки араб оти

Фото: Turkmenportal


Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 21—22 февраль кунлари расмий ташриф билан Баҳрайнда бўлиб, у ерда ўтказилган тадбирларда иштирок этди, Қирол Ҳамад бин Исо Ал-Халифа билан учрашди ва совғалар алмашди. Бу ҳақда “Туркменистан сегодня” нашри хабар бермоқда.

Бердимуҳамедов Баҳрайн Иқтисодий тараққиёт кенгашига ташриф буюрган, унга қиролликнинг макет харитаси кўрсатилган ҳамда инвестиция лойиҳалари ва ҳамкорлик имкониятлари ҳақида айтиб берилган.

Туркманистон президенти Қирол Ҳамад бин Исо ал-Халифа билан музокараларда икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилган. Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот, шунингдек, маданият, таълим, денгиз транспорти ва метрология соҳаларида ҳамкорликка оид қатор меморандум ва битимлар имзоланган.

Қирол Бердимуҳамедовга Шайх Исо бин Салмон Ал-Халифа номидаги  биринчи даражали орденни топширган – бу Баҳрайн қироллигининг олий мукофотидир.

Шунингдек, расмий тадбирлар якунида Туркманистон президенти қирол отхонасига олиб борилиб, у ерда унга иккита араб оти совға қилинган. Ўз навбатида Сердар Бердимуҳамедов Баҳрайн Миллий музейига туркман гилами ва отаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ахалтеке отлари ҳақидаги китобини совға қилган.

Туркманистон президенти баҳрайнлик ҳамкорларни келаси йилда бизнес ва сармоявий форумлар ўтказишга ҳамда қирол Ҳамад бин Исо ал-Халифани ташриф буюришга таклиф қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?