23:46 / 01.06.2023
192

Ражаб Тоййиб Эрдўғон декларацияда 259 минг доллар қарзи борлигини кўрсатди

Ражаб Тоййиб Эрдўғон декларацияда 259 минг доллар қарзи борлигини кўрсатди

Туркиянинг қайта сайланган президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 5 миллион 390 минг турк лираси (259 минг доллар) қарзи бор, бу ҳақда ҳукумат газетаси Resmi Gazete’да эълон қилинган декларацияда маълум қилинган.

Декларацияга кўра, ҳозирда Туркия раҳбарининг ҳисоб рақамларида 1,8 миллион лирадан (86 минг доллардан) ортиқ маблағ бор.

5 миллион лиранинг кредитори сифатида Мустафо Эрдўғон деган шахс кўрсатилган. Ҳужжатда унинг кимлиги аниқланмаган. Туркиянинг Diken нашри Мустафо Эрдўғон Туркия президентининг укаси эканлигини маълум қилди.

Декларацияга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг оиласи Истанбулнинг Осиё қисмидаги Ускудар туманида 7 миллион 695 минг турк лираси (382,9 минг доллар) қийматидаги уйи ва Қора денгиз бўйида жойлашган Ризе вилоятидаги Думанкая қишлоғида 2 минг квадрат метр ер участкасига эга. Бу ер участкаси 10 минг лирага (480 доллар) баҳоланмоқда.

Декларацияга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий автомобили йўқ. Туркиянинг учта банкидаги ҳисоблари фақат лирада сақланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ражаб Тоййиб Эрдўғон декларацияда 259 минг доллар қарзи борлигини кўрсатди
ePN