18:31 / 04.06.2023
462

Бейонсе ва Жей Зининг 200 млн долларлик уйи қандай кўринишга эга? (фото)

Фото: Getty Images

41 ёшли Crazy in Love қўшиқчиси ва унинг 53 ёшли турмуш ўртоғи Малибудан ҳашаматли мега-уй сотиб олди. Маълум бўлишича, Жей Зи ва болалари — 11 ёшли қизи Блю Айви ва 5 ёшли эгизаклар Руми ва Сер аллақачон янги уйга кўчишган.

2,7 квадрат километрлик мажмуа Бейонсе ва Жей Зига 200 миллион долларга тушди ва бу Калифорния штатида сотилган энг қиммат уй бўлди. Уй Тинч океанига қараган қияликда жойлашган бўлиб, “Миллиардерлар жаннати” деб аталадиган Paradise Cove ҳудудида жойлашган.

Фақат Нью-Йорк марказида жойлашган квартира бу уйдан қимматроқ: унинг нархи 238 миллионга етади. Жорий харид билан хонанда венчур инвестор Марк Андреессеннинг рекордини янгилади — у 2021 йилда қўшни уйни 177 миллион долларга сотиб олганди.

Фото: Getty Images

L шаклидаги мажмуа коридорлар лабиринтига эга ва полдан шифтгача шиша панорамали деразалар ўрнатилган улкан бетон қутидир. Ҳовузли кенг ҳовли жар билан тугайди, у океаннинг ажойиб манзараси ва шахсий пляжни тақдим этади. Уй Кане Уэстнинг Малибудаги қасрида ишлаган япон архитектори Тадао Андо томонидан лойиҳалаштирилган. Андо “Pritsker” мукофотига сазовор бўлган Осиё, Европа ва Шимолий Америкадаги ноёб бетон архитектурасининг яратувчисидир.

Фото: Getty Images

Минималист иншоот дастлаб 2003 йилда 14,5 миллион долларга мулкни сотиб олган, кейин эса Андо ғояларини ўзида мужассам этган ҳолда 15 йил давомида қаср қуришга сарфлаган таниқли санъат коллексионери Уилям Беллга тегишли эди. Nyu York Post газетасининг ёзишича, Бейонсе ва Жей Зининг уйида ҳамон Жефф Кунс, Энди Уорхол, Дамен Херст ва Марсель Дюшаннинг кўплаб асарлари ўрин олган Беллнинг шахсий коллекцияси сақланади. Белл мол-мулки билан бирга бирор нарсани сотганми ёки мулк унга тўлиқ қайтариладими, ҳозирча маълум эмас.

Фото: Getty Images
Манбаларга кўра, бетон уй ҳатто кўчмас мулк бозорида савдога қўйилмаган. У фақат танланган харидорлар гуруҳига кўрсатилган.

Айтганча, бу эр-хотиннинг биринчи мулки эмас. 2008 йилдаги тўйларидан бери Бейонсе ва Жей Зи Нью-Йорк, Ню-Орлеан, Хемптонс, Майами-Бич ва Лос-Анжелесдаги уйларни сотиб олиш ва сотиш билан бир нечта кўчмас мулкка сармоя киритган. Қоядаги уй оиланинг шу ҳудуддаги иккинчи йирик харидидир. Олдин улар Бел Аирдаги худди шундай сарой, олти хил бино, ўқ ўтказмайдиган ойна, тўртта очиқ бассейн, медиа-зал, баскетбол майдони, курорт ва соғломлаштириш марказига эга ҳашаматли мулкни 88 миллион долларга сотиб олган. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур уй қиймати 100 миллион долларга кўтарилган.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Уйнинг ичкаридан қандай кўриниши ҳозирча номаълум — Бейонсе ва Жей Зи ўзларининг оилавий гўшаларини бегона кўзлардан эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилиб, ёпиқ турмуш тарзини олиб боришади.

Маълумки, қаср қаърида улкан ўйинхона ва санъат галереяси жойлашган бўлиб, унда юлдузли жуфтлик ўз санъат асарларини намойиш этишни режалаштирмоқда. Интерернинг кўп қисми сир бўлиб қолмоқда, аммо уларнинг айтишича, хоналарнинг барчаси қатъий минимализм услубида яратилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бейонсе ва Жей Зининг 200 млн долларлик уйи қандай кўринишга эга? (фото)
ePN