17:57 / 07.06.2023
459

Россиядаги қурилишда мигрантлар оммавий муштлашди: 360 киши қўлга олинди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри “Лахта-Центр” қурилиш майдонида тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар оммавий муштлашди. Бу ҳақда Аsia-plus'га таяниб Дарё хабар берди.

Муштлашув 3 июнь куни кечқурун Лахта маркази ҳудудидаги ошхонада бошланиб, кейин кўчада давом этган. Ҳодиса акс этган видеода муҳожирлар муштлашув пайтида арматура бўлаклари, тош ва қурилиш асбобларидан ҳам фойдаланганини кўриш мумкин.

Оқибатда бир нафар Қирғизистон фуқароси касалхонага олиб кетилди. Профилактик чора-тадбирлар ўтказилгандан сўнг, жанжалнинг тахминий ташкилотчиси бўлган тўрт нафар шахс аниқланди”, — дейилади хабарда.

“Известия” нашрига кўра, можарога бепул озиқ-овқат сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳудудда ноқонуний озиқ-овқат савдоси ташкил этилган, шунинг учун полиция етиб келиб, унинг фаолиятини тўхтатган. Шундан кейин ишчилар озиқ-овқатни текинга олиб кетишга ҳаракат қилган.

Қурилиш ишчиларининг сўзларига кўра, озиқ-овқат эгаси бўлмаган, шунинг учун ҳам у бепул. Шу сабабли, кўп сонли ишчилар бу ерда бепул овқатланиш умидида тўпланади ва шу асосда низолар, баъзида жанжал келиб чиқади”, — дейилади хабарда.

Буюртмачи ва инвестори “Газпромнефть Шарқий Европа лойиҳалари” бўлган Лахта маркази қурилиш майдонларида минглаб одамлар, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари меҳнат қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги қурилишда мигрантлар оммавий муштлашди: 360 киши қўлга олинди (видео)
ePN