19:47 / 11.06.2023
266

АҚШ Хитойнинг Кубада жосуслик базаси мавжудлигини тасдиқлади

Фото: AFP

Хитой Кубада камида 2019 йилдан бери жосуслик базасига эга. У Пекиннинг бутун дунё бўйлаб, биринчи навбатда, АҚШдан разведка маълумотларини йиғиш учун яратилган. Бу ҳақда Байден маъмурияти расмийсига таяниб, New York Post хабар берди.

Оқ уйнинг исми сир қолишини истаган вакилининг айтишича, АҚШ разведкаси Хитойнинг Кубадан жосуслик қилаётгани ва бутун дунё бўйлаб разведка маълумотларини йиғиш бўйича кенгроқ саъй-ҳаракатлари ҳақида маълум вақтдан бери билади.

Бунга қандайдир тарзда қарши туриш учун Америка хизматлари ҳаракатларини кучайтирди ва “дипломатия ва бошқа ҳаракатлар орқали маълум ютуқларга эришди”.

Хитой жосуслик базаси мавжудлиги Хитой ва Куба оролда электрон тингловчилар станциясини қуриш бўйича принципиал келишувга эришгани ҳақидаги хабардан кейин тасдиқланди.

Гарчи Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтганди.

АҚШ разведкаси Хитойнинг Кубадан жосуслик қилиши мунтазам ҳодиса бўлган ва янгилик эмаслигини аниқлади”, — дейди маъмурият расмийси.

Унинг қўшимча қилишича, Пекин сўнгги пайтларда армиясининг таъсирини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида логистика, база ва разведка инфратузилмасини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шу мақсадда Кубада хитойликлар 2019 йилда жосуслик ишларини модернизация қилган.

Куба томондан муносабат

Айни пайтда Куба расмийлари эълон қилинган маълумотларни инкор этмоқда. Куба ташқи ишлар вазири ўринбосари Карлос Фернандес де Коссио Twitter’даги саҳифасида бундай маълумотлар туҳмат бўлиб, ҳеч қандай далил йўқлигини айтди.

Баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан минимал алоқа стандартларига риоя қилмасдан исботловчи маълумотлар ёки далиллар тақдим этмасдан, зарар етказиш ва огоҳлантириш мақсадида тарқатилган туҳматли спекуляциялар давом этмоқда”, — деди у.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Хитойнинг Кубада жосуслик базаси мавжудлигини тасдиқлади
ePN