Беларусь педофилларни мажбурий даволаш ва кимёвий кастрация қилишни жорий этмоқчи. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакат Жиноят кодексига ўзгартиришлар тайёрланди, бу ўзгаришларда жиноят учун жазо билан бир қаторда суд ҳукми бўйича педофилларни мажбурий даволаш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, педофилияни даволаш алгоритми, шу жумладан, кимёвий кастрацияни қўллашни ўз ичига олган клиник протокол тасдиқланган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Бош прокуратуранинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Ҳозирда мамлакатнинг амалдаги қонунларига кўра, педофилия учун 4 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди