13:45 / 26.06.2023
329

“Севги изтироби” сериалидаги Амир — Каан Урганжиўғлу уйланди (фото)

Фото: “Яндекс.ру”

“Севги изтироби” сериалидаги Амир ва “Ҳукм” лойиҳасидаги прокурор Илгаз роллари билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган Каан Урганжиўғлу шахсий ҳаёти билан боғлиқ кутилмаган янгиликни эълон қилди. Актёр севгилиси Буржу Денизерга уйланди. У бу ҳақда 2,3 миллион обуначига эга бўлган Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Турк оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, 19 июнь, душанба куни Туркиянинг Афинадаги бош консуллигида бўлиб ўтган никоҳ маросимида Каан Урганжиўғлу ва Буржу Денизер турмуш қурган. Жуфтлик тўй маросимини оиласи ва дўстлари билан Истанбулда нишонлашни режалаштирмоқда.

Фото: “Яндекс.ру”

Каан Буржу билан 2022 йилнинг ёзида танишган. Қисқа муддатдан сўнг,  жуфтлик турмуш қуришга қарор қилди.

Буржу Денизер Тарса Амарик номли ўрта мактабни тамомлаган. Кейинчалик у Туркиядаги университетнинг социология факультетига ўқишга кирган. Орадан бир оз вақт ўтгач Буржу ўқиш жойидан вақтинчалик таътил олиб, чет элга кўчиб ўтди ва Нью-Йоркдаги олийгоҳнинг бизнес факультетида таҳсил олди. Буржу Денизерлар оила аъзолари Истанбулдаги энг машҳур ресторанлардан бирининг оператори ҳисобланади.

Фото: “Яндекс.ру”

Кааннинг никоҳини “шошилинч” дейиш мумкин. Актёр Ижодий фаолияти давомида кўплаб турк юлдузлари сингари партнёрлари билан учрашди.

Актёрнинг биринчи муҳаббати Дерин Мермерси ва Каан у лицейда учрашган. Баъзи маълумотларга кўра, актёр у билан 7 йил муносабатда бўлган. Жуфтлик 2013 йилда муносабатлари якунланганини маълум қилди.

Фото: “Яндекс.ру”

2014 йилда актёрнинг актриса ва фотограф Зейнеп Оймак билан учрашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Жуфтлик 2016 йилда унаштирилганлигини эълон қилди, уларнинг оила аъзолари учрашди, тўй 2017 йилга режалаштирилди. Бироқ Каан Зейнеп билан турмуш қурмади.

Фото: “Яндекс.ру”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Севги изтироби” сериалидаги Амир — Каан Урганжиўғлу уйланди (фото)
ePN