07:50 / 10.07.2023
281

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилиб, Ҳаж зиёратини адо этди

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилиб, Ҳаж зиёратини адо этди

Бу йил собиқ христиан пастори Иброҳим (Абраҳам) Ричмонд Саудия Арабистонига Ҳажга борган икки миллиондан ортиқ мусулмонлар орасида эди.

Собиқ руҳоний Жанубий Африка фуқароси бўлиб, у бир неча бор бир хил туш кўрганидан кейин исломни қабул қилган. Унинг руҳоний сифатида минглаб издошлари бор эди.

Унинг айтишича, тушида у: “Қавмингга оқ кийим, оқ бош кийим кийишга буюр!” деган буйруқни эшитган. Пастор бунга эътибор бермаган, бироқ бу туш бир неча марта такрорланганидан сўнг бу буйруқни издошларига етказган. Сўнг исломни қабул қилган.

Ричмонд Саудия Арабистонига Ҳажга келганида унга ўнлаб издошлари ҳамроҳ бўлди.

Саудия Арабистони ҳукуматининг расмий твиттер аккаунти томонидан жойлаштирилган видеога кўра, исмини Иброҳимга алмаштирган Абраҳам Ричмонд ҳаётлик пайтида уни ҳидоятга бошлаган Аллоҳга ҳамдлар айтган. Яна унинг хабарига кўра, минглаб издошлари ҳам исломга киришган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилиб, Ҳаж зиёратини адо этди
ePN