Украинада урушнинг 549-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги украинлар дрони Москвага ҳужум қилишга урингани ҳақида хабар берди. Дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.
- Белгород области расмийлари украин қўшини чегара ҳудудидаги посёлкани кассетали ўқ-дорила билан ўққа тутгани ҳақида хабар қилди. Олти киши яраланган.
- Житомир ҳудудида ҳарбий топшириқ вақтида украинларнинг икки самолёти тўқнашиб кетган. Уч учувчи ҳалок бўлган, улар орасида — «Жус» лақабли Андрей Пилшчиков ҳам бор. У урушнинг илк кунларида Киев мудофаасида қатнашганди.
- The Guardian: Залужний Украина-Полша чегарасида НАТОнинг юқори мартабали мулозимлари билан учрашганидан кейин, Украина ҚК тактикани ўзгартирди.
- Белгород областининг чегара ҳудудидаги Шчетиновка қишлоғига дрон ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлди, дея маълум қилган регион губернатори Вячеслав Гладков. Унинг сўзларига кўра, Украина ҚК «ўз дала ҳовлисида майсаларни ўраётган киши устига» дрондан портловчи қурилма ташлаган.
Кинбурн қумлоғидаги россиялик артиллериячилар
ТАСС Кинбурн қумлоғига жойлаштирилган «Дон» казаклар разведка-штурм бригадаси таркибидаги «Аксай» батальони жангчилари фотосуратларини намойиш этди — бу Днипро-Буг қўлтиғи ҳамда Қора денгиз оралиғидаги Кинбурн яриморолининг қумли участкасидир.
Россия қўшинлари бу ҳудудни 2022 йил июлида эгаллаб олганди. Ўша йил ноябрида Миколайив области маъмурияти раҳбари Виталий Ким Украина қуролли кучлари регионнинг барча ҳудудларини эгаллагани, фақат Кинбурн қумлоғида россиялик ҳарбийлар қолаётганини маълум қилганди. 2023 йил 26 августида ТАСС РФ бу участкадаги «ўз позицияларини мустаҳкамлаётгани» ҳақида ёзди — ҳарбийлар блиндаж ва бошқа истеҳкомларни жиҳозлашмоқда. РФ ҳукумати бу қумлоқни Херсон областининг аннексия қилинган қисми таркибига киритиб юборган.






Донецк ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин

Киевдаги ҳаёт

Pierre Crom / Getty Images


Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Озод этилган Работинедан илк кадрлар
Ҳафта ўрталарида украин қўшини Запорижжя областининг Работине қишлоғини штурм қилиб озод этди, Токмак шаҳридан 40 километр шимолда жойлашган бу қишлоқ РФ қуролли кучларининг мустаҳкам истеҳкоми ва Россия армияси мудофаасининг таянч нуқталаридан бирига айлантирилганди. Ҳудудни қайтариб олиш давомида Украина қуролли кучлари катта йўқотишларга учраган. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга кўра, россияликлар бир неча километр жануброқда — Сладкой Балки ва Новопрокоповки ҳудудида янги оралиқ мудофаа чизиғини тайёрламоқда.

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Москвада ҳарбий пропаганда
Москваликларнинг кундалик ҳаёти Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи плакатлар ва армияга қўшилишга чақирувлар фонида давом этмоқда. Аввалгидек, қўшни давлатга тажовузни оқлаш учун Улуғ Ватан уруши шиорлари ва услуби қўлланмоқда. Масалан, Вячеслав Молотов Ҳитлер Германияси қўшинлари СССРга бостириб кирганида совет халқларига йўллаган радиомурожаати якунидаги «Победа будет за нами» (Ғалаба бизники бўлади) ибораси.



Манба: Kun.uz
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!