Назарбоевнинг собиқ қудаси қамоқдан озод этилди

1 дақиқа ўқиш339
Назарбоевнинг собиқ қудаси қамоқдан озод этилди
Фото: Zakon.kz

Қозоғистонлик тадбиркор Қайрат Бўронбоевга нисбатан қамоқ жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди. Нурсултон Назарбоевнинг собиқ қудаси барча мол-мулкини давлатга ўтказди. Қайтарилган активлар орасида нефт кони, газ тақсимлаш станцияси, фитнес марказлари тармоғи, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва бошқалар бор.

Суд жазони алмаштиришда тадбиркор жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтаганини, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаганини ва қилмишига пушаймон бўлганини ҳисобга олган. Суднинг тушунтиришича, Бўронбоев пробация назоратида бўлади.

Қайрат Бўронбоев Қозоғистоннинг энг бой ва нуфузли 50 нафар тадбиркори қаторидан жой олган. Forbes журнали унинг бойлигини 590 млн долларга баҳолаган. Унинг қизи собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултонга (2020 йил август ойида вафот этди) турмушга чиққан эди.

2022 йил март ойида Бўронбоев «Qazaq Gaz» миллий компаниясидан йирик миқдордаги маблағни ўғирлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

2023 йил сентябр ойида Молиявий мониторинг агентлиги Бўронбоев ихтиёрий равишда 90 миллиард тенгедан (195,4 миллион доллар) ортиқ мол-мулкни давлатга қайтариб берганини маълум қилди.

Буни инобатга олган суд сентябр ойи ўрталарида Бўронбоевни 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Шундан сўнг, Бўронбоев қиймати 74,2 млн доллар бўлган «Қоражонбос северний» нефт кони, 29,3 млн доллар бўлган «Азия Газ Чунджа» газ тақсимлаш компанияси, 18,8 млн доллар бўлган «Сервисный Центр КазТурбоРемонт» заводини давлат тасарруфига ўтказди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?