Украинада урушнинг 638-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- НАТО Россия билан уруш келиб чиқадиган тақдирда қўшинлар ҳаракати осонроқ кечишини таъминлаш учун «ҳарбий Шенген» жорий этишни таклиф қилди. Ҳозирда НАТО қўшинларининг Европа бўйлаб ҳаракатига жараён ҳаддан ташқари бюрократия тўсиқ бўлади.
- Россия қўшини Херсон областининг Чернобайивка қишлоғини кассетали ўқ-дорилар билан ўққа тутди. Уч киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган. Украина томони бу ҳужумни қишлоқ маъмурияти Украина ҚК жангчисининг дафн маросими ҳақида эълон бергани билан боғлаган.
- Украина қўмондонлиги маълумотига кўра, РФ армияси Авдийивка штурмининг учинчи тўлқинини бошлаган, аммо УҚК «мудофаани қатъият билан ушлаб турибди». Украина ҳарбийларига кўра, Россия жонли куч ва техника борасида катта йўқотишларга учрамоқда.
- «Важние истории» журналистлари аниқлашича, «Справедливая Россия» партияси раҳбари Сергей Миронов ва унинг рафиқаси Херсон областидан олиб чиқилган бир ёшли қизчани асраб олишган. Миронов буни рад этди.
- «Россия 24» телеканалининг асли ўзбекистонлик бўлган корреспонденти Борис Максудов Запорижжя областида дрон зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.
Кун кадри. Украин кўнгиллиларининг зарбага учраган микроавтобуси
Бахмут ва атрофининг юқоридан кўриниши
Украина миллий гвардиясининг «Рубеж» номли 4-бригадаси маълумотига кўра, Россия қўшини «қутура бошлаган»: Украина қуролли кучлари позицияларига босим оширилмоқда, рус аскарларининг чекиниш йўллари миналаштирилиб, жазо отрядлари (қочган аскарларни ўққа тутувчи гуруҳ) фаол қўлланмоқда. Украиналик ҳарбийлар эса позицион мудофаага ўтган.
Украина қуролли кучларининг Донбассдаги позицияси
ВГТРКнинг ўлдирилган «ҳарбий мухбири» хотирасига ўрнатилган ёдгорлик
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!