
Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятида рўй берган иккита портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, деб “ТАСС” хабар беради.
Маҳаллий ҳокимиятнинг расмий вакили маълум қилишича, катта йўлга ўрнатилган мина бир оиланинг беш аъзоси кетаётган машинани ҳавога учирган. Натижада, машинада бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган. Орадан бироз вақт ўтиб яна шу йўлда беш киши портловчи ускунанинг трактор остида портлаши оқибатид ҳалок бўлган. Бу икки портлаш ҳам Чамкани туманид рўй берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар