Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский 29 январь куни Валерий Залужнийга уни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан озод этишга қарор қилганини айтган. Бу ҳақда The Economist хабар берди.
Айрим журналистларга кўра, Залужнийга Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимини таклиф қилишган, бироқ у рад жавобини берган. Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Александр Сирский ва Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов бош қўмондон лавозимига номзод сифатида кўрилган.
Сирский армиядаги энг тажрибали офицерлардан бири бўлиб, у 2022 йилдаги иккита энг ёрқин ғалабанинг намоёндаси бўлган: Киев яқинида ва Харьков вилоятида.
“Аммо унинг урушга қаттиқ ёндашгани уни армия ичида машҳур қилмади”, — дейилади хабарда.
Бошқа томондан, Буданов қўмондонликка “жуда ноанъанавий ва синовдан ўтмаган” ёндашувни қўллайди, у ҳали катта армияга раҳбарлик қилмаган.
“Баъзилар у сўнгги дақиқада бу ишдан бош тортган деб ҳисоблашади. Будановнинг яқин ҳамкасби у генерал Залужний лавозимига даъвогарлик қилмаганини таъкидламоқда, лекин Будановнинг ҳам ҳарбий лавозимни рад этишга ҳаққи йўқ эди”, — деб ёзади журналистлар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди