Фото: UNIAN
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украина армияси қўмондони Валерий Залужний истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. Бу ҳақда “Фокус.уа” хабар берди.
Подолякнинг сўзларига кўра, Залужний Украина президенти Владимир Зеленскийнинг менежери ҳисобланади. Унинг ишдан олиниши ҳақидаги миш-мишларга доир муҳокама ғалати кўринади.
“Муҳокама бўлиши мумкинми? Мен учун бу умуман ғалати кўринади. Шундай бўлса-да, у президентнинг вертикали, унинг менежери – мен умуман бош қўмондонни назарда тутяпман. У бевосита унинг вертикали, у олий бош қўмондон форматида уруш олиб боради”, — деди Подоляк.
Шунингдек, у Зеленский ўз қўл остидагилар олдига муайян вазифалар қўйиб, натижаларни баҳолаши мумкинлигини таъкидлади. Сиёсий жараён эмас, балки уруш кетмоқда.
Подолякнинг сўзларига кўра, нафақат ҳаракатларни, балки келажак режаларини ҳам баҳолаш зарур. Бу нормал жараён.
“Бу мен учун умуман ғалати, чунки уруш даврида генераллар ва сиёсат даражасидаги одамлар рақобати шундай кўринади. Бундан ташқари ушбу хабар расмий равишда рад этилган. Энди воқеалар қандай ривожланишини кўрамиз. Ўзгаришлар бўлса, бу ҳақда хабар берамиз. Ҳозирча ўзгаришлар йўқ”, — дея қўшимча қилди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!