Хитойда генерал ўз жонига қасд қилди
1 дақиқа ўқиш8.5K


Хитой Халқ-озодлик армияси генерал-майори, 54 ёшли Чэнь Цзе Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.
Сиёсий комиссар лавозимини эгаллаган Чэнь Цзе армияда жадал карьера қилган. У мансаб пиллапоясининг кейинги босқичига кўтирилишидан бир кун аввал ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, у 20 августда дафн қилинади.
Бу ҳолат ҳафта ичида юқори лавозимдаги хитойлик ҳарбий ўз жонига қасд қилган учинчи ҳолат бўлди. Кузатувчилар бу воқеаларни аксилкоррупцион терговлар билан боғлашмоқда.
Чэнь Цзе 1997 йилда Гонконгнинг Хитой суверенитети остига ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни ташкиллаштиришда иштирок этган.
- #Хитой
- #Халқ-озодлик Армияси
- #Генерал-майор
- #Чэнь Цзе
- #Шэньчжэн шаҳри
- #Жонига Қасд
- #Ёш
- #Одамлар
- #Халқаро
- #Ҳодиса
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…