date
views 612

CNN: Россия Запорожье яқинида кўп сонли аскар йиғмоқда

CNN: Россия Запорожье яқинида кўп сонли аскар йиғмоқда
Фото: InoSMI
Россия Украинанинг Запорожье шаҳри яқинида катта қўшин жамламоқда. Бу ҳақда CNN нашри разведка маълумотларига асосланиб, хабар берди.

Украина жануби-шарқидаги шаҳарга яқинлашиб келаётган ҳужум хавфи ҳақида ҳам рус, ҳам украин расмий нашрлари хабар берган. Запорожье ўтган йили ёзда Киев учун Россияга қарши ҳужум бошлаш учун таянч шаҳарга айланган эди.

Айрим таҳлилчиларга кўра, Россия Запорожье яқинида камида 50 минг аскар тўплаган. Янги ҳужум учун тайёргарлик Россия кучлари Донецк вилоятидаги Андреевка шаҳарчасида ўз байроғини кўтаргандан кўп ўтмай юз бермоқда.

Аввалроқ Украина раҳбарияти ўқ-дори етишмовчилиги билан боғлиқ вазият ҳақида Ғарбга мурожаат йўллаб, ёрдам сўраган эди. Украина етарлича ўқ-дори олмаса, фронтдаги вазият тубдан ўзгариши ҳақида огоҳлантирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » CNN: Россия Запорожье яқинида кўп сонли аскар йиғмоқда
-->