date
views 154

Жо Байден талабаларнинг 1,2 млрд долларлик қарзини кечиб юборди

Жо Байден талабаларнинг 1,2 млрд долларлик қарзини кечиб юборди
Фото: Google Images
АҚШ президенти Жо Байден қарийб 153 минг талабанинг федерал таълим кредитлари бўйича 1,2 миллиард долларлик қарзини кечиб юборди.

Қарз юкини камайтириш Жо Байденнинг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири эди. АҚШ президенти сифатидаги фаолияти давомида Байден федерал кредит дастури доирасидаги таълим кредитларини ҳисобдан чиқариш бўйича йигирмадан ортиқ фармонни имзолаган.

Кечаги қарордан кейин ҳисобдан чиқарилган қарзларнинг умумий миқдори аллақачон 138 миллиард долларга етган ва 3,9 миллион қарз олувчини қамраб олган. Бу унинг 43 миллион қарздор талабанинг 400 миллиард долларлик қарзни кечиш бўйича дастлабки режасидан анча фарқли бўлса-да, ҳозирги жами миқдор ҳам Жо Байдендан олдинги президентлар кечиб юборган қарзлардан анча юқори.

Ўтган йилнинг июнь ойида АҚШ Олий суди Жо Байден ва унинг атрофидагиларни ўз ваколатларидан четга чиқиб кетган деб топиб, 400 миллиард долларлик таълим кредитларини ҳисобдан чиқаришни тақиқлаганди. Шунинг учун президент маъмурият бу тақиқни четлаб ўтиш учун қарзларни кичик қисмларга бўлиб ҳисобдан чиқаришни бошлади.

2023 йил сентябрь ҳолатига кўра, АҚШда федерал ва хусусий кредитлар бўйича талабалар қарийб 1,74 триллион доллар қарздор эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден талабаларнинг 1,2 млрд долларлик қарзини кечиб юборди