date
views 124

БАА президенти рамазон ойи арафасида 700 дан ортиқ маҳбусни афв этди

БАА президенти рамазон ойи арафасида 700 дан ортиқ маҳбусни афв этди
Фото: Google Images
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён жорий йил 11 мартда бошланадиган мусулмонлар учун муқаддас рамазон ойи арафасида 700 дан ортиқ маҳбусни афв этди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликларининг WAM агентлиги маълум қилди.

Президент мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларидан 735 нафар маҳкумни озод қилишни буюрди. Агентлик, шунингдек, давлат раҳбари афв этилганларнинг давлат олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлашга ваъда берганини таъкидлайди.

Мусулмонлар қамарий тақвимига кўра, 2024 йилда рамазон ойи 10 март куни қуёш ботиши билан бошланади ва 9 апрелгача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА президенти рамазон ойи арафасида 700 дан ортиқ маҳбусни афв этди