10:48 / 18.03.2024
449

Путин марҳум Навальний, сайловда номзоди қўйилмаган Надеждин ҳақида гапирди

Путин марҳум Навальний, сайловда номзоди қўйилмаган Надеждин ҳақида гапирди
Фото: “Коммерсант”
Россия президенти Владимир Путин илк бор марҳум Алексей Навальнийнинг ўлимига ва сайловда номзодини қўйишга рухсат этилмаган Борис Надеждинга муносабат билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Президентлик сайловларидан кейинги матбуот анжуманида NBC мухбири Путиндан Алексей Навальний ҳақида савол берди.

Эван Гершкович бу сайловни қамоқда кутиб олди. Украинадаги урушингизга қарши бўлган Борис Надеждинга сизга қарши сайловда номзод сифатида қатнашишга рухсат берилмади ва Алексей Навальний сизнинг сайловолди кампаниянгиз пайтида қамоқхоналарингиздан бирида вафот этди. Жаноб президент, сиз буни демократия дейсизми?” — дея сўради мухбир.

Бу ҳаёт. Агар жаноб Надеждин ушбу сайлов кампаниясида иштирок этмаган бўлса, демак, бу биринчи навбатда унинг ушбу сайловларга тайёргарлик давридаги қониқарсиз ишининг натижасидир. Тарафдорлар билан фаолроқ ишлаш, хатоликка, бюллетенларни сохталаштиришга йўл қўймаслик ва ҳоказолар керак бўлгандир. Масала шундаки, овоз беришда иштирок этиш учун керакли миқдордаги овозлар тўпланмаган”, — деди у.

Путин биринчи марта Навальнийнинг фамилиясини тилга олиб, унинг ўлимини “қайғули воқеа” деб атади. Россия президенти, шунингдек, сиёсатчининг ўлимидан бир неча кун олдин Навальнийни Ғарбдаги россиялик маҳбусларга алмашишга рози бўлганини тасдиқлади.

Жаноб Навальний оламдан ўтишидан бир неча кун олдин баъзи ҳамкасблар, администрациядагилар эмас, менга Навальнийни Ғарб мамлакатларида қамоқда ўтирган одамларга алмаштириш ғояси борлигини айтишди. Менга ишонасизми, йўқми... Мен билан гаплашган одам ҳали гапини тугатмасидан розиман, дедим. Аммо, афсуски, бўлиши керак бўлган нарса содир бўлди. Мен фақат бир шартга асосан рози бўлгандим: биз уни алмаштирамиз ва у қайтиб келмаслиги, ўша ерда ўтириши керак эди. Хўш, бўлган иш бўлади, ҳеч нарса қилиш мумкин эмас. Бу ҳаёт”, — дея хулоса қилди Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин марҳум Навальний, сайловда номзоди қўйилмаган Надеждин ҳақида гапирди