Қозоғистон Ички ишлар вазири Ержан Саденовнинг маълум қилишича, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, республика биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш шартли жазога ҳукм қилинди.
«Ҳукмда ҳаммаси кўрсатилган, яъни у мамлакатни тарк этмаслиги, шу ерда, яшаш жойида бўлиши керак», — деди Саденов.
Tengrinews.kz нашрининг хабар беришича, Абиш 8 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бунга Қозоғистонда 2022 йил январь ойида юз берган тартибсизликлар сабаб бўлмоқда. Иш давлат сири мавжудлиги сабабли ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
Ўтган йилнинг июль ойида Миллий хавфсизлик қўмитаси унинг гувоҳ сифатида сўроқ қилингани, бироқ Абишга нисбатан жиноят ишлари миллий хавфсизлик органлари томонидан рўйхатга олинмагани ва ҳеч қандай эҳтиёт чораси кўрилмагани ҳақида хабар берган эди. Жорий йилнинг январь ойида Бош прокуратура Самат Абишга нисбатан иш судга юборилгани ҳақида хабар берган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)