Фото: РФИ
Россия ҳукумати “Путинистон” китоби муаллифи, Испаниянинг El Mundo газетаси мухбири Хавер Коласни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.
Хавер Коласнинг визасини узайтириш рад этилган, 19 март куни унга 24 соат ичида мамлакатни тарк этиш буюрилган. Муайян амалдор журналист итоатсизлик қилса, уни муаммолар кутаётганидан огоҳлантирган. Эртаси куни Колас Россияни тарк этган.
Бир неча ой олдин полиция мухбирнинг Москвадаги квартирасини кўздан кечирган. Коласдан урушга сафарбар қилинганларнинг хотинларининг акциясини ёритмаслик талаб қилинган.
Ўзининг Россиядан ҳайдалишини изоҳлар экан Колас “шунчаки ўз ишини бажараётгани”ни таъкидлаб ўтган. Жумладан, нима бўлаётгани ҳақида гапирган, бундан қийналаётган одамлар билан гаплашган, содир бўлаётган воқеаларга ким масъул эканини тушунтирган. Журналист ҳеч нарсадан афсусланмаслигини таъкидлаган.
“12 йил умрингизни бир кечада учта чамадонга солиб, эртаси куни бу квартира сиз учун тақиқланган ҳудудга айланишини билиб, эшикни ёпиш қийин. Биз, мухбирлар, рухсат этилган жойда бўламиз, лекин ҳеч кимга нима дейиш ва нима демаслик кераклигини айтишига йўл қўймаймиз”, — дея хулоса қилди у.
Колас Россия ва Украинада журналист бўлиб ишлаган, Евромайдон даврида El Mundo’нинг махсус мухбири бўлиб, Виктор Янукович ҳукуматининг қулаши, Қримнинг ишғол этилиши, Донбассдаги уруш ва Украинага кенг миқёсли босқин ҳақида хабар берган.
Февраль ойида Колас замонавий Россия ҳақидаги “Путинистон” китобини чиқарган. Унда Украинадаги урушни “Путин лойиҳасига тўғри келмайдиган мамлакатни йўқ қилиш учун қилинган салиб юриши” деб атаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)