date
views 693

«Крокус Сити Холл»га етказилган зарарнинг тахминий миқдори айтилди

«Крокус Сити Холл»га етказилган зарарнинг тахминий миқдори айтилди
Теракт натижасида «Крокус Сити Холл»га етказилган зарар ҳар квадрат метр учун 250-300 минг рублга яқин.

Бу ҳақда РИА нашри Савдо марказлари уюшмасининг кўчмас мулк бўйича вице-президенти Марат Манасянга таяниб хабар бермоқда.

«Концерт залининг майдони 38 минг квадрат метр бўлса, зарар миқдори 9,5-11,4 миллиард рублга баҳоланиши мумкин.

1 квадрат метр учун камида 200 минг рубл, катта эҳтимол билан 250-300 минг рублга яқин
», – дейди Манасян.

Унинг таъкидлашича, «Крокус Сити Холл» Москвадаги энг яхши концерт залларидан бири бўлиб, «аъло даражада жиҳозланган».

«Шунингдек, шикастланган асбоб-ускуналар ва концерт жиҳозларини қайта тиклаш талаб этилади. Йўқотилган нарсаларнинг аксарияти санкциялар туфайли Россияга берилмайди ва параллел импорт орқали импорт қилишни ёки бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари билан алмаштиришни талаб қилади», – дейди эксперт.

Унинг таъкидлашича, реставрация ишлари «тузилишнинг муҳандислик ва техник мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда» 8-10 ой давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Крокус Сити Холл»га етказилган зарарнинг тахминий миқдори айтилди