06:00 / 26.03.2024
450

Эмомали Раҳмон: «Террорчининг ватани, миллати ва дини бўлмайди»

Эмомали Раҳмон: «Террорчининг ватани, миллати ва дини бўлмайди»
Москвадаги «Крокус» концерт залида содир этилган теракт охирги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинаётгани мавзусига айланди. Терактни содир этганлар тожикистонлик муҳожирлар экани маълум бўлди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон россиялик ҳамкасби Путин билан телефон суҳбатида ва 25 март куни Наврўз тантаналари вақтида сўзлаган нутқида бу мудҳиш воқеа ҳақида гапирди.

24 март куни Эмомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказиб, Москва областидаги терактни кечкин қоралаб, террорчиларнинг миллати бўлмаслигига урғу берди. Суҳбат Тожикистон томони ташаббуси билан амалга оширилган: «Террорчиларнинг ватани, миллати ва дини бўлмайди», деган Раҳмон хусусан Путин билан суҳбатида.

Тожикистон президенти Путинга барча тожикистонликлар Россиядаги мудҳиш воқеа сабаб россияликларга ҳамдард эканини айтган. Суҳбат давомида томонлар терроризм ва диний радикализмга қарши биргаликда курашиш борасида келишиб олган.

Наврўз байрами муносабати билан Тожикистонда ўтказилган «Шодлик карвони» тадбирларида нутқ сўзлаган Раҳмон яна бир бор Москвадаги теракт ҳақида гапирди ва ота-оналар фарзанди тарбиясига эътиборли бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Москва яқинида қўрқоқларча амалга оширилган даҳшатли воқеалар барчамизни, айниқса ота-оналарни фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишга ундайди. Болаларимизни бундай вайронкор гуруҳларга аралашиб қолишидан сақлашимиз лозим. Улар тожиклар суверен давлати, ўз ота-оналари ва тожик миллати шарафини ҳимоя қилиши керак», деб Раҳмоннинг сўзларини келтирган Тожикистон президенти расмий сайти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг