311
Патрушев «Крокус»даги терактга ким алоқадорлиги ҳақида: «ИШИД ёки Украина? — Албатта, Украина»
«Албатта, Украина», — деган у Shot журналистининг терактда ким — ИШИД ёки Украина айбдорлиги тўғрисида берган саволига жавобан.
Кейинроқ «Россия 1» телеканали пропагандачиси Павел Зарубин билан суҳбатда Хавфсизлик кенгаши котиби «кўп нарса Украинанинг аралашувига ишора қилаётгани»ни қўшимча қилган.
«Тергов қўмитаси ҳозирда барчасини таҳлил қилмоқда ва маълумот берилади. Махсус хизматларда ҳам, ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам барча маълумотлар бор, вақти келиб буни маълум қилишади», — деган Патрушев.
Бундан олдинроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Москвадаги теракт ортида АҚШ ва Украина турганини айтганди. «Ҳа, мен шундай деб ўйлайман. Бизда ҳозирча умумий маълумотлар мавжуд, аммо уларнинг ўзидан кўплаб хулосаларга келиш мумкин», деган Бортников журналистларнинг терактга АҚШ, Британия ва Украинанинг алоқаси борми, деган саволига жавобан.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида содир этилган теракт туфайли 139 киши ҳалок бўлиб, яна 182 киши жароҳатланган. «Крокус»га ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг «Хуросон вилояти» номли бўлими ўз зиммасига олган. Америкалик расмийлар террорчиларнинг баёноти ҳақиқийлигини тасдиқлаган.
Россиялик пропагандачилар терактдан кейин дарҳол «украинлар изи» ҳақида гапира бошлаганди. Владимир Путин ҳодисадан 19 соат ўтиб россияликларга қилган мурожаатида «Крокус»га ҳужумдан кейин яширинмоқчи бўлган тўрт террорчи Украинага кетиш йўлида қўлга олингани, чегаранинг нариги тарафида улар учун «туйнук» тайёрлаб қўйилган бўлганини айтди.
Украина «Крокус»даги терактга алоқадорлиги тўғрисидаги хабарларни рад этади. Путиннинг тахминларига муносабат билдирган Володимир Зеленский россияликлар президентини «хаста ва орсиз мавжудот» деб атаган. «Унинг учун ўзидан бошқа ҳамма террорчилар, гарчи йигирма йилдан буён унинг ўзи террор билан шуғулланаётган бўлса ҳам. Айнан у — террор учун энг катта туйнук. У ва унинг махсус хизматлари», — деган Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”