08:57 / 28.03.2024
78

Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди

Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди
Фото: Anadolu
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги 27 март куни Туркия хавфсизлик кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясининг беш нафар аъзосини йўқ қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, террорчилар махсус операция доирасида Ироқ шимолида нишонга олинган. Ҳалок бўлганлар шахсини аниқлаш давом этмоқда.

Операцияларимиз қатъият ва масъулият билан давом эттирилади”, — дейилади Туркия вазирлиги расмий хабарида.

Туркия ҳукумати Ироқ шимолидаги Метина, Зап ва Туркия чегарасига яқин Avasин-Басян ҳудудларида Курдистон ишчи партияси террор ташкилотининг бошпаналарини йўқ қилиш учун 2022 йил апрель ойида махсус операция бошлаган эди. Ушбу операция давомида террористик ташкилотнинг 100 га яқин нишонларига зарба берилган.

Туркия ҳукумати курд террорчилари Ироқ шимолидаги тоғларда беркиниб юргани ҳақида маълумот тарқатган. Ушбу гуруҳлар мамлакат чегара олди аҳолисига потенциал хавф туғдиргани боис ҳукумат махсус операция режасини ишлаб чиққан.

Курдистон ишчи партияси Туркияда расман террористик ташкилот деб эълон қилинган. Туркияга қарши 35 йилдан ортиқ давом этган террор кампаниясида партия 40 000 нафардан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган. Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам партияни террорчи гуруҳлар рўйхатига қўшиб, унга қарши қурол-яроғ эмбаргоси эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди