АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳуссайн. Фото: thenationalnews.com
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Москва остонасидаги «Crocus City Hall» савдо марказидаги террорчилик актига изоҳ берди. Блинкенга кўра, воқеа ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турганидан далолат беради.
Бу ҳақда Энтони Блинкен Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳуссайн билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
«Афсуски, бизга ИШИД ҳамон реал таҳдид бўлиб қолаётганини эслатиб туришибди. Ўтган йиллар ичида бу таҳдидга қарши туриш ва уни камайтириш борасида амалга оширган яхши ишларимизга қарамасдан, бир неча кун аввал Москва остонасидаги даҳшатли ҳужум ИШИД ҳамон потенциал катта куч экани ва унга қарши курашишда давом этишимиз кераклигини эслатди», — деган Блинкен.
У кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганидан қайғуда эканини билдириб, ИШИД қайта бош кўтармаслиги учун унга қарши курашишда давом этиш кераклигини қайд этди.
Фуад Ҳуссайн ҳам 22 март куни содир бўлган террорчилик актини қоралаб, ИШИД ҳамон хавфсизликка ҳамда Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги тинчлик жараёнларига таҳдид эканини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”