Россияликлар қиммат нархлар ва банклар билан боғлиқ муаммолар туфайли Дубайдан қочишмоқда

1 дақиқа ўқиш328
Россияликлар қиммат нархлар ва банклар билан боғлиқ муаммолар туфайли Дубайдан қочишмоқда
Фото: kommersant.ru
Инсонлар ва капиталлар келиши секинлашмоқда, Дубайга жойлашиб олган россияликлар сармояларини қисқартириб, ё Россияга қайтишмоқда ёки бошқа давлатларга кўчиб кетишга мажбур бўлишмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Henley & Partners’нинг Яқин Шарқ бўйича директори Филипп Амарантнинг Bloomberg’га маълум қилишича, бу борад «тренд пастламоқда», яъни тобора россияликларнинг камроғи БААга ўрнашиб олган: «Россиялик мижозларимнинг айримлари икки йил муқаддам харид қилинган Дубайдаги кўчмас мулкларга сармояларини қисқартирди».

Айримлари Москвага қайтиб кетишди, деган риэлтор. Betterhomes риэлторлик компаниясининг маълумотларига кўра, 2022 йилда БААда кўчмас мулк харид қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллаган Россия фуқаролари 2023 йилда 3-ўринга тушиб кетган.

Банклар Россия компанияларига нисбатан ҳам синчковлик билан текширувлар олиб бормоқда. Бу санкцияларни четлаб ўтишга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилаётган АҚШнинг босимлари билан ҳам боғлиқ, шунингдек амирлик ҳокимияти FATF меъёрларига амал қилишаётганини намойиш этишга интилиб келишмоқда. Россияликларга қарши меъёрларни сўнгги ойларда Emirates NBD Bank, Mashreqbank, First Abu Dhabi Bank, Мисрнинг Banque Misr банкининг Дубай бўлими кучайтирган.

Логистика ва банк билан боғлиқ мураккабликлардан сўнг «Норилский никел» АЖ БААда савдо ваколатхонаси очиш фикридан қайтган. Нархлар қимматлиги учун «Еврохим» ҳам Дубайдаги офисининг бир қисмини ёпиб, Москвага кўчирган.

Масалан, «ВТБ капитал»да ишлаб чиқариш ускуналари билан банд бўлган Иван Козлов 2022 йилнинг майида Дубайга кўчиб ўтган эди, энди эса у Европага кўчмоқчи. Козлов Дубайдаги бошқа русларда ҳам мамлакатни тарк этиш кайфияти ҳукмрон эканини айтган: «Бу худди аэропортдаги қаҳвахонага ўхшайди, ҳамма ўз рейсини кутиб ўтирибди».
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?