12:13 / 01.04.2024
1 504

Эрдўғон мағлубиятни тан олди

Эрдўғон мағлубиятни тан олди
31 март куни Туркиянинг мухолифатдаги Республика Халқ партияси сўнгги 20 йил ичида илк бор ҳукмрон партияни мағлуб этди.

Туркиянинг барча 81 вилоятида муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Сайловда мамлакатнинг 18 ёшдан ошган барча фуқаролари қатнашиши мумкин эди. Бу жами 61,4 миллион киши дегани.

Овоз бериш натижалари эълон қилингач, Эрдўған Анқарада ўз тарафдорларига мурожаат қилди.

«Афсуски, муниципал сайловларда биз хоҳлаган ва кутган натижага эриша олмадик», деди у.

«Анадолу» нашрининг ёзишича, протоколларнинг 93 фоизи санаб чиқилгач, муниципал сайловларда Республика Халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси эса 35,7 фоиз овоз олган. Уч йирик шаҳар – Анқара, Истанбул ва Измирнинг мухолифатдаги мэрлари сайловлардан кейин ўз ўринларини сақлаб қоладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг