«Крокус Сити Холл»даги терактдан сўнг қўлга олинган Асхаб Успановнинг ўлими ҳақидаги маълумотни унинг онаси тасдиқлади. ОАВ хабарларига кўра, асли чеченистонлик қийноққа солинган бўлиши мумкин.
Москвада ҳибсга олинган чеченистонлик Асхаб Успанов бир неча соатдан кейин полиция бўлимида вафот этган.
Унинг онаси Таиса Успанованинг сўзларига кўра, ўғли ишдан қайтаётганида қўлга олинган. Ҳибсга олинганидан сўнг Успанов хотинига қўнғироқ қилган.
Успановнинг рафиқаси икки соатдан кейин полицияга борган. У ерда унга «эри йўқ» деб айтишади.
Айбланувчининг онаси ўғли Чеченистонда дафн этилганини айтган, бироқ жасад унга қачон берилгани, унда қийноқ излари бор-йўқлиги ва ўлим сабаби нима эканини билдирмаган. Унинг сўзларига кўра, Успанов терактга алоқадор бўлиши мумкин эмас.
1ADAT Телеграм-каналига кўра, Успанов ишдан кейин уйига қайтаётганида автобус бекатида ниқобли одамлар томонидан ҳужумга учраган ва у улар хавфсизлик кучлари эканини тушунмай, «қаршилик қилган». Телеграм каналининг таъкидлашича, сўроқ пайтида хавфсизлик кучлари унинг қовурғалари ва умуртқа поғонасини синдиришган, шунингдек, бўғиш излари ва тана бўйлаб кўкаришлар бўлган.
1ADAT шунингдек, Успановнинг жасади тасвирланган видеони ҳам эълон қилган. Овозли хабарда айтилишича, хавфсизлик кучлари «жиноятини яшириш» учун у осиш орқали ўз жонига қасд қилганини айтган. Успановнинг онаси ўғли мусулмон бўлгани учун ўз жонига қасд қила олмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, терактда айбланган тожикистонликлар ҳам судга тан жароҳатлари билан олиб келинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)