Россиянинг оммабоп "Правда.Ру" электрон нашри Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотлари таяниб бугунги кунда россиялик туристлар орасида Ўзбекистонга баҳорги саёҳатга талаб ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
"Туризм бозори ҳисоб-китобларига кўра, ўсиш тахминан 20 фоизни ташкил қилади. Талабнинг энг юқори кўрсатгичи жорий йилнинг апрель ойида бўлиши кутилмоқда ва у май ойи ўрталаригача давом этади", – дейилади мақолада.
Сайёҳлик бозори иштирокчилари маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистонга режалаштирилган саёҳатларни олдиндан брон қилиш керак. Вақт қисқаргани сайин авиачипталар қимматлашади ва баъзи экскурсия дастурларида жойлар этишмаслиги мумкин.
Нашрда шунингдек, россиялик саёҳатчилар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларидан максимал даражада фойдаланиш учун 7 кундан 10 кунгача бўлган узоқ турларни афзал кўришлари таъкидланган.
"Бундай саёҳатларнинг нархи икки киши учун 90 минг рублдан бошланади (тахминан 900 АҚШ доллари). Бунда парвоз нархини ҳисобга олинмаганда. Нархлар танланган экскурсия дастурига ва бориш санасига боғлиқ", – деб ёзган "Правда.Ру". “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди