date
views 525

ҲАМАС раҳбари оғир йўқотишга учради

ҲАМАС раҳбари оғир йўқотишга учради
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания араб ОАВларига Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумида уч ўғли ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Унинг баёноти ҲАМАСга алоқадор ахборот агентлигининг Ғазо шаҳри ғарбидаги қочқинлар лагерига уюштирилган зарбада уч ўғли - Ҳазем, Амир ва Муҳаммад Исмоил ва унинг бир неча неваралари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлари ортидан янграган.

Гуруҳнинг Қатарда жойлашган сиёсий бюроси раҳбари Ал-Жазира билан телефон орқали суҳбатда уруши пайтида унинг ўғиллари Ғазо секторида қолганини айтди.

Булар Хония оиласининг урушда ҳалок бўлган биринчи аъзолари эмас: февралда унинг яна бир ўғли, октябрда унинг укаси ва жияни, ноябрда эса набираси ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Хония ўз фарзандлари ва набираларини «шаҳидлар» деб атаган.

Шунингдек, у яқинларининг ўлими ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича жорий музокаралардаги позициясини ўзгартирмаслигини қўшимча қилди. Исроил расмийлари Ҳания ўғилларининг ўлими ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС раҳбари оғир йўқотишга учради