18:29 / 23.04.2024
237

Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди

Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди
Фото: Google Images
Хитойда хорижда яшириниб юрган ва иқтисодий жиноятларни содир этишда гумон қилинган Хитой фуқароларини топиш ва ҳибсга олиш мақсадида “Тулки ови” деб номланган коррупцияга қарши кампания бошланди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳудудий бошқармалари суддан қочиб, ноқонуний йўл билан олинган даромадларни хорижга ўтказишга муваффақ бўлган шахсларни қидириш бўйича кўрсатма олган.

2014 йилда бошланган "Тулки ови" операциясининг шу пайтгача бўлган даврида Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари 120 та давлат ҳудудида яширинган 9 мингдан ортиқ гумондорни ўз ватанига қайтаришга муваффақ бўлди. Мусодара қилинган активларнинг умумий қиймати 49 миллиард юанни (6,7 миллиард доллар) ташкил этди.

Хитой ҳукумати 2012-йилда Си Цзиньпин бошчилигидаги бешинчи авлод етакчилари ҳокимиятга келганидан бери коррупцияга қарши курашни кучайтирди. Сўнгги йилларда Хитой Коммунистик партиясининг кўплаб расмийлари ва аъзолари ўз лавозимларини йўқотиб, қамоқ жазоларига, жумладан, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Баъзи коррупционэрлар эса энг оғир жазо — ўлимга ҳукм қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди