
Фото: Instagram
ВКонтакте ва Telegram тармоқлари асосчиси Павел Дуров сўнгги икки йил давомида асосий гаджет сифатида қиймати 180 доллар бўлган Samsung Galaxy А52 5G смартфонидан фойдаланиб келаётганини айтди. Бу ҳақда миллиардер ўзининг расмий Telegram каналидаги саҳифасида маълум қилди.
Қурилма Дубай қуёш нури остида қолиб, куйиб қолган. Суратга қараганда, смартфоннинг орқа панели чиқиб кетганга ўхшайди. Эҳтимол, бунга батареянинг шишиб кетиши сабаб бўлган.
“Telegram фойдаланувчиларининг аксарияти айнан шу русумли смартфондан фойдалангани учун мен ҳам Samsung смартфонини танладим”, — деди Дуров.

Фото: Правила Жизни
Смартфон орқали у мессенжер хизматини яхшилаш ҳамда фойдаланувчилар ишлаш принципи, тажрибасини яхшироқ тушунишни мақсад қилган.
“Тез орада янги телефон олишим керакка ўхшайди”, — деб ёзади тадбиркор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар