14:21 / 15.06.2024
146

Рим папаси G7 раҳбарларини автоном қуроллардан фойдаланишни тақиқлашга чақирди

Рим папаси G7 раҳбарларини автоном қуроллардан фойдаланишни тақиқлашга чақирди
Фото: Getty Images
Рим папаси G7 етакчиларига мурожаат йўллаб, автоном қуроллардан фойдаланишни чеклашга чақирди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар берди.

Рим папаси Франциск инсон омилисиз ҳаракатга келувчи ва қарор қилувчи ҳарбий тизимлардан қочишга ундаган. Машиналар ҳеч қачон инсоннинг яшаши ёки ўлими ҳақида қарор қабул қила олмаслиги кераклигини уқтирган.

Католик олами раҳнамоси, шунингдек, етакчиларни ҳарбий соҳада сунъий интеллект жорий қилишнинг хавфлари ҳақида огоҳлантирган. Қуролланиш пойгасини инсоният учун таҳдидга айлантирмасликка чақирган.

Фото: Getty Images
G7 кенгашининг кенгайтирилган сессиясида Лотин Америкаси, Африка, Ҳиндистон ва Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, папанинг нутқини тинглашган. Кенгашдан сўнг, папа Франциск Аргентина президенти Хавьер Милей ҳамда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан кўришган.

Қуролли можаролар юзага келиши эҳтимолини инобатга олиб, “ҳалокатли автоном қуроллар” каби қурилмаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш масаласини қайта кўриб чиқиш ва охир-оқибат улардан фойдаланишни тақиқлаш керак, — деган Рим папаси учрашувдан кейин берган интервьюсида.

Папа қарор қабул қила олиш қобилияти инсонларнинг ўзида қолиши кераклигига урғу берган. Инсон ўз кашфиёти кўрсатган йўлдан юрмаслиги кераклигини билдирган.

Агар биз одамларни ўзлари ва ҳаётлари ҳақида қарор қабул қилиш қобилиятидан маҳрум қилсак, уларни машиналар қарорига боғлаб қўйсак, биз инсониятни умидсиз келажакка маҳкум қилган бўламиз”, — деган Рим-католик черкови етакчиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси G7 раҳбарларини автоном қуроллардан фойдаланишни тақиқлашга чақирди