Андрей Ермак: “Украина кейинги саммитда Россиянинг иштироки учун очиқ”

1 дақиқа ўқиш246
Андрей Ермак: “Украина кейинги саммитда Россиянинг иштироки учун очиқ”
Фото: Ukrinform
Украина келажакдаги тинчлик музокаралари формуласини ишлаб чиқишга қаратилган халқаро ҳамкорлар билан навбатдаги учрашувга Россия вакилини таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Швейцария 15—16 июнь кунлари бўлиб ўтган Украина бўйича тинчлик саммитига Россия таклиф қилинмаган эди.

Нашрга кўра, Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ишчи гуруҳлар навбатдаги учрашув тафсилотларини ишлаб чиқаётган бир пайтда Россиянинг навбатдаги саммитдаги иштироки масаласини кўтарган. У Швейцарияда ўтказилган учрашувни муваффақиятли ўтганини таъкидлаган.

Ермак, шунингдек, Украина “реалистик” ва бошқа давлатлар иштироки учун очиқ эканини айтган.

"Ўйлашимизча, Россия вакилини ҳам таклиф қилиш мумкин", — дея қўшимча қилган у.

Bloomberg’га кўра, Швейцарияда бўлиб ўтган конференцияда 100 дан ортиқ давлат ва ташкилотлар иштирок этган, бироқ кенгроқ глобал қўллаб-қувватлашга эришишдек асосий мақсадига эриша олмаган. Қайд этилишича, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка якуний коммюникени имзолашдан бош тортган ва шу билан БРИКС давлатлари доирасини ёпган.

Россия президенти Владимир Путин учрашув олдидан тинчлик музокаралари шартларини санаб ўтган эди. 18 июнь куни Швейцария ТИВ Украина бўйича навбатдаги тинчлик саммити Европада ўтказилмаслигини маълум қилган. Ҳукумат Россиянинг тадбирда иштирок этиши зарурлигини таъкидлаган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия саммитни муваффақиятсиз деб ҳисоблашини айтган. Унинг сўзларига кўра, йиғилишдан кейинги “нол натижа” иштирокчилар ўртасида якдиллик йўқлигининг исботидир, чунки якуний коммюникени ҳамма давлатлар ҳам қўллаб-қувватламаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?