
Америка ҲҲКнинг B-1 Lancer русумли иккита реактив стратегик бомбардимончи самолёти КХДР ядро синовини ўтказгач, Жанубий Корея ҳудуди устида парвоз қилган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Самолётлар икки Корея ўртасидаги демилитизация қилинган чегарадан 77 км ва пойтахт Сеулдан 40 км узоқликда жойлашган Осан шаҳридаги авиабазадан ҳавога кўтарилган ва қисқа баландликда парвоз қилган. Бомбардимончи самолётларни АҚШ ва Корея қирувчи самолётлари кузатиб борган.
Хабар қилинишича, парвозлар КХДР ядро синовидан сўнг, минтақадаги кескинлик кучайган бир вақтда Қўшма Штатларнинг Жанубий Корея билан бирдамлигини намойиш этиш мақсадида амалга оширилган.
Аввалроқ, Жанубий Корея ўзига нисбатан бевосита ядровий таҳдид бўлса, «Пхеньянни ер юзидан супуриб ташлаш» билан дағдаға қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар