10:15 / 29.06.2024
120

Қозоғистонда ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)

Қозоғистонда ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди, дея Tengrinews хабар берди.

Фожиа 25 июнь куни Усенов кўчасида содир бўлган.

Tengrinews хабарига кўра, эгасиз уйни яшин уриши натижасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни ўчириш учун уч киши ва битта техникадан иборат ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган. Кейинчалик уйда одам борлиги аниқланган.

Марҳум 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 28 май куни Қозоғистонга келган ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинган.

Яшин уриши вақтида у қурилаётган уйнинг ошхонасида бўлган. Жасадни кўздан кечириш чоғида яшин уриши изларидан бошқа ҳеч қандай жароҳат топилмаган. Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)