14:11 / 03.07.2024
363

Олимлар чумолилар бир-бирини операция қила олишини аниқлади

Олимлар чумолилар бир-бирини операция қила олишини аниқлади
Иллюстратив фото: Midjourney
Швейцариянинг Лозанна университети тадқиқотчилари чумолилар ҳам одамлар каби яқинларини қутқариш учун тиббий муолажаларни амалга оширишини аниқлади. Тегишли тадқиқот Current Biology журналида чоп этилди.

Флорида чумолилар (Camponotus floridanus) яқинларининг танасидаги яраларни аниқлай олиши, уларни тозалаш ёки ампутация орқали даволашга қодир. Бу орқали ҳашаротларнинг омон қолиш даражаси 95 фоизга етади.

Улар билан рақобатлаша оладиган ягона тиббий тизим инсондир”, — дейди тадқиқот муаллифлари.
Уларнинг қўшимча қилишича, чумолиларнинг яраларни таниб олиш ва даволаш қобилияти туғма бўлиб, кузатишлар давомида улар ўргатилгани бўйича ҳеч қандай далил топилмаган.

Бунгача Мегапонера аналис турига мансуб африкалик чумолилар безлари томонидан ишлаб чиқарилган антисептик моддаси ёрдамида яқинларининг инфекцияларни даволашга қодирлиги аниқланганди. Бироқ флоридалик чумолиларда бундай безлар мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар чумолилар бир-бирини операция қила олишини аниқлади
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru